Фото: ЎФА
БААнинг «Шабоб ал-Аҳли» клуби ва Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Азиз Ғаниев клубидаги фаолияти ва терма жамоанинг Ироққа қарши кечадиган учрашуви ҳақида фикр билдирди.
- Бошида «Шабоб ал-Аҳли»га, мураббийларга мослашиш керак бўлди. Ундан кейин ўзимнинг яхши ўйинларимни кўрсатишга ҳаракат қилдим. Аста-секин мураббийлар ишончини қозондим ва асосий таркибдан жой олдим. Шукурки, ҳозирда асосий таркибда ҳаракат қиляпман, чемпионатлар ҳам бошланди, энди бундан кейин фақат ўйинлар бўлади.
Жарима зарбалари? Ўйиндан аввал жарима зарбалари тепиш борасида машғулот бўлади. 2-3 футболчи келиб жарималарни тепади. Менда кўпроқ ўхшагани учун мураббий мени жарима зарбаларининг асосий ижрочисига айлантирди. Шундан буён стандарт вазиятларни мен ижро этяпман.
Ироқ терма жамоаси ҳам кучли рақиб. Уларнинг ўйинларини кўриб, кучли ва кучсиз томонларини ўргандик. Улар учун ҳам қийин ўйин бўлади. Уларга қарши ўйин учун тайёргарликни бошладик. Насиб қилса, чиройли ўйин кўрсатиб мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз, - дейди Азиз Ғаниев.
Ўзбекистон терма жамоаси 17 ноябрь куни БААда Ироқ терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади.
Эслатиб ўтамиз, 12 ноябрь куни Ўзбекистон терма жамоаси Сурияга қарши баҳс олиб борди ва 0:1 ҳисобида мағлубиятга учради. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда