"Спартак" клубида тўп тепаётган легионеримиз Остон Ўрунов бироз муддат олдин "Инстаграм" саҳифасига жойлаган фотосурати ҳақида фикр билдирди:
- Остон, машғулот майдонлари ва "Открытие Арена"дан ташқари, Москвадаги учта севимли жойингиз?
- "Аслида, менда Москвани айланиш учун кўп вақт йўқ. Чунки деярли ҳар доим машғулотда бўламан ёки жароҳатимдан тикланиш жараёнини ўтказаман. Шунга қарамай, менинг эътиборимни дарҳол "Левантин" ва "Ўзбекистон" ресторанлари ўзига қаратди".
- Ҳозирча, мухлислар учун "Спартак"даги энг ёрқин воқеангиз, албатта, "Инстаграм"даги харидлардан сўнг олинган суратингиз.
- "Шунчаки ўзим учун фотосурат жойлаштирган эдим. Бу ҳолат шунчалик шов-шувга сабаб бўлади деб ўйламагандим. Кейинроқ ёши катта танишларим менга қўнғироқ қилиб, уни олиб ташлаш ҳақида маслаҳат берди".
- Бу борада Шамиль Газизов билан гаплашдингизми?
- "У сурат учун қўнғироқ қилмади, аммо кейин машғулотда кўришганимизда: "Ажойиб фотосурат", деди. Албатта, ҳазил тариқасида. Кейин у расмларни тарқатмаслик яхшироқ эканлигини тушунтирди", дея Ўрунов журналистнинг саволларига жавоб берди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда