date
views 2 384

Ривалдо: Мессини ушлаб қолиш учун “Барса”нинг пули йўқ!

Ривалдо: Мессини ушлаб қолиш учун “Барса”нинг пули йўқ!
Ўзбекистон чемпиони Ривалдо собиқ жамоаси “Барселона” Лионель Мессини йшлаб қола олмаслигини таъкидлаяпти.
- “Барселона”нинг янги раҳбарияти Мессини Каталонияни тарк этиш фикридан қандай қайтаришини тасаввур қила олмаяпман. Лео “Барса”да уни ушлаб қоладиган ресурс йўқлигини кўриб турибди.

Мессининг бошқа клублардан оладиган таклифлари каталонияликларникидан анча юқори бўлади. Агар клуб раҳбарлари футболчилар маошини кесиш фикридан қайтмаса, Леони олиб қолиш имконияти пасайиб бораверади.

Месси қачон фикрини ўзгартириши мумкин? Бунинг учун Куман камида Европа лигаси ёки Европа Чемпионлар лигасида бош совринни қўлга киритиши керак. Шундагина Лео бу клуб ҳамон совринларга даъвогар эканига ишонади
, - деди Ривалдо.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ривалдо: Мессини ушлаб қолиш учун “Барса”нинг пули йўқ!