Англия премьер-лигасининг 9-турида “Манчестер Сити” сафарда “Тоттенхэм” меҳмони бўлди. Лондонда кечган баҳс 2:0 ҳисобида майдон эгаларининг ишончли ғалабаси билан якунланди.
Учрашувнинг 5-дақиқасидаёқ лондонликлар олдинга ўтиб олди: Танги Ндомбеленинг узатмасидан кейин Сон Ҳён Мин дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб борди ва имкониятни кўкка совурмади. Биринчи бўлимда ҳар икки жамоада яна бир қатор имкониятлар бўлди, бироқ танаффусга қадар ҳисоб ўзгаришсиз қолди.
Иккинчи бўлимнинг дастлабки дақиқалари «шаҳарликлар»нинг босими остида ўтди, «шпорлар» эса ҳимоядаги ишончли ҳаракатлар эвазига ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қола олди. 65-дақиқада Жовани ло Челсо захиридан майдонга қўшилганидан саноқли сониялар ўтиб гол урди ва ҳисобни ишончли кўринишга келтирди.
Сўнгги дақиқаларда «Манчестер Сити» яна рақиб дарвозаси олдида қатор ҳужумларни содир этди. Аммо шу ҳисоб ўзгармай қолди.
Шу тариқа Жозе Моуриньо шогирдларининг очколари 20 тага етди ва жамоа биринчи ўринга кўтарилди. «Манчестер Сити» (12) эса 10-поғонада қолмоқда.
Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:
“Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда