“Атлетико” бош мураббийи Диего Симеоне жамоасининг Ла Лига 10-тури доирасида “Барселона” устидан (1:0) қозонган ғалабаси ҳақида гапирди.
“Баъзида биз ғалабага эришамиз, айрим пайтларда эса ютқазамиз. “Барса” билан сўнгги ўйинларда ғалабага кўпроқ биз яқин эдик. Жамоамнинг ўйинидан мамнунман. Футболчиларим ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам қандай ҳаракат қилишлари кераклигини тушуниб ўйнашди. Бизда гол уриш учун яхши имкониятлар бўлди. Масалан Льоренте ўйин бошидаёқ ҳисобни очиши мумкин эди.
Урилган голдан кейин биз хотиржамлик билан ҳаракат қилдик ва иккинчи голни уришга уриндик. Шунга қарамай “Барселона”да ҳар доим ғалаба қозониш учун имконият бўлади.
Мен анча вақтдан буён бу ҳақда гапириб келаяпман: таркибимизда ажойиб футболчилар йиғилган ва улар мухлислар орзусини амалга ошира олишга қодир. Биз ўз ғояларимизни амалда тадбиқ қила олаяпмиз ва бу жудаям яхши ҳолат”, дея Симеоненинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда AS нашри. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда