23:30 / 25.11.2020
1 559

Роналду, Месси ва Левандовски йилнинг энг яхши ўйинчиси номига даъвогарлик қилмоқда

Роналду, Месси ва Левандовски йилнинг энг яхши ўйинчиси номига даъвогарлик қилмоқда
Фото: «Google.com»
Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) йилнинг энг яхши ўйинчиси, энг яхши дарвозабони ва энг яхши мураббийи номзодларини эълон қилди. Энг яхши майдон ўйинчиси номига номзодлар орасида Криштиану Роналду, Лионель Месси ва Германиянинг «Бавария» клуби ҳужумчиси Роберт Левандовски бор.

Ушбу соврин учун жами 12 нафар футболчи даъвогарлик қилмоқда. Улар орасида Неймар («Пари Сен-Жермен»), Серхио Рамос («Реал») ва Муҳаммад Салоҳ («Ливерпуль») ҳам бор.

Йилнинг энг яхши мураббийи деган номга беш нафар мутахассис, жумладан, Зайниддин Зидан («Реал Мадрид»), Юрген Клопп («Ливерпуль») ва Марсело Бьелса («Лидс») бор.

Энг яхши дарвозабонни ФИФА олти нафар номзод орасидан танлашни таклиф этяпти. Номзодларнинг тўлиқ рўйхатини федерация ўзининг расмий сайтида эълон қилди. У ерда ҳар бир номзод учун овоз бериш мумкин.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)