14:54 / 13.02.2015
4 578

Эркин Бойдуллаев: «Мухлислар қўллаб-қувватлаб туришса, «Насаф» ОЧЛда гуруҳдан чиқади»

Эркин Бойдуллаев: «Мухлислар қўллаб-қувватлаб туришса, «Насаф» ОЧЛда гуруҳдан чиқади»
«Насаф»нинг Туркия йиғини кеча ўз ниҳоясига етди. Етакчи ярим ҳимоячи Эркин Бойдуллаевнинг хориж йиғини ҳақида фикр билдирди:

— Йиғин давомида мураббийлар берган барча кўрсатмаларни бекаму кўст бажаришга ҳаракат қилдик. Гарчи бу йиғинда кўплаб назорат учрашувларида қатнашган бўлсак-да, ҳар куни машғулотларда маълум “юклама”ларни бажардик. Бу албатта мавсум давомида бизга асқотади. Қолаверса, йиғинда бир қатор кучли клубларга қарши майдонга чиқиб, ўз имкониятларнимизни чамалаб олдик.

ОЧЛ баҳслари бошланишига ҳам саноқли кунлар қолди. Гуруҳдаги рақибларимиз ҳақида нима дея оласиз?
— Албатта, назарий машғулотларда гуруҳдаги рақибларимиз ҳақида маълумотларга эга бўлиб, уларнинг ўйин услублари билан танишдик. Умуман олганда ҳаммаси ўз қўлимизда. Гуруҳдан босқичидан кейинги босқичга чиқиш учун бор имкониятларимизни ишга соламиз. Буни амалга оширса бўлади. Муҳими мухлислар бизни қўллаб-қувватлаб туришса, янги мавсумда яхши натижаларни қўлга киритамиз.

Манба: www.stadion.uz

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Спорт » Эркин Бойдуллаев: «Мухлислар қўллаб-қувватлаб туришса, «Насаф» ОЧЛда гуруҳдан чиқади»