
"Женоа" ҳужумчиси Элдор Шомуродовнинг вакили ҳисобланмиш ProSport Management агентлиги вакили Қаҳҳор Мўминов футбол агенти Марко Трабуккининг Шомуродов борасидаги фикрларига жавоб қайтарди.
"Марко яхши менежер бўлиши мумкин, аммо у футболни кам кўради ва унда кам нарсани тушунади. Ўзини италиялик футбол мутахассисидек тутмоқда. У клубнинг истеъфога чиқарилган собиқ директори.
Элдорда кўникиш жараёни кетмоқда, афсуски жароҳати сабаб 3 ҳафтани ўтказиб юборди. Кечадан олдин куни Генуя клубида асосий таркибда майдонга тушди, яхши ўйнади ва Скамакканинг голига сабабчи бўлди. Жамоа муҳим ўйинда ғалаба қозонди. Ҳаммаси жойида, у итальян тилини ўрганмоқда. Умуман барчаси режага мувофиқ кетмоқда.
Рома Ерёменко эса ажойиб футболчи ва "Ростов"да Элдорга кўп ёрдам берган. Аммо афсуски у Шомуродовга атиги иккита голли узатма (Ерёменко - Трабуккининг мижози) берган", - дейди Мўминов. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар