08:02 / 29.11.2020
2 292

Ла Лига. "Реал" кетма-кет учинчи ўйинда очко йўқотди

Ла Лига. "Реал" кетма-кет учинчи ўйинда очко йўқотди
Испания Ла Лигаси 11-туридан ўрин олган "Реал" - "Алавес" учрашуви ўз якунига етди. Унда меҳмонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Дастлаб, 5 дақиқада Лукас Перес мадридликлар дарвозаси томон белгиланган пенальтини аниқ амалга ошириб, жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Иккинчи бўлим бошида Хоселу дарвозабоннинг қўпол хатосидан унумли фойдаланиб, ҳисобни ишончли кўринишга келтирди. "Қаймоқранглилар" сафида бу голларга фақатгина Каземиро жавоб қайтара олди. Жуниорнинг зарбасидан кейин қайтган тўпни дарвозага киритган Каземиронинг голи фақат статистика учун хизмат қиладиган бўлди.

Ушбу натижадан кейин "Қироллик" клуби ҳисобидаги очколар 17 талигича қолди ва улар 4-поғонада бормоқда. "Алавес" эса муҳим ғалаба туфайли 9-ўринга чиқиб олди. Аввалроқ, Зидан шогирдлари "Валенсия"га мағлуб бўлиб, "Вильярреал" билан дурангга имзо чекканди.

Реал Мадрид – Алавес 1:2
Голлар:
0:1 – 5, пенальти Лукас Перес, 0:2 – 49 Хоселу, 1:2 – 86 Каземиро.
Реал Мадрид – Куртуа, Марсело (Менди, 69), Варан, Начо, Васкес, Кроос (Иско, 69), Модрич (Эдегор, 69), Асенсио (Винисиус Жуниор, 63), Каземиро, Азар (Родриго, 28), Мариано Диас.
Алавес – Пачеко, Лежен, Химо Наварро, Дуарте, Лагуардиа, Батталья, Пина (Мендес, 77), Хота, Риоха (Хави Лопес, 88), Хоселу (Дейверсон, 90), Лукас Перес (Сайнс, 88).
Огоҳлантиришлар: Каземиро (18), Кроос (61), Риоха (67), Дуарте (76), Мендес (88).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ла Лига. "Реал" кетма-кет учинчи ўйинда очко йўқотди