“Женоа” сайти клуби спорт директори Даниэле Фаджианонинг лавозимидан олинганини расман эълон қилди.
Ёзги трансферлар охирида “Ростов” ҳужумчиси Элдор Шомуродовнинг “Женоа”га ўтаётгани ҳақида турли мазмундаги хабарлар тарқатилган бир паллада айнан Даниэле Фаджиано клубнинг ўзбек ҳужумчисини олаётганини расман тасдиқлаб, масалага ойдинлик киритган эди.
Маълумотларга қараганда, бу мутахассис спорт директори лавозимида уч ой ишлади. Унинг ишдан олинишига клуб президенти Энрико Прециозе билан келиша олмагани сабаб бўлгани айтилмоқда.
Даниэле Фаджиано Генуяга келгунга қадар узоқ йиллар давомида “Парма”клуби бошқарув тизимида меҳнат қилган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

“Женоа” Шомуродовнинг ҳолати ҳақида маълумот берди

“Женоа” бош мураббийи Элдор ҳақида нега жим?

Расман! "Ростов" Шомуродов ўрнига Ўзбекистонда туғилган футболчини олиб келди

"Ростов" президенти Шомуродовнинг трансфери ҳақида нималар деди?

Анчелотти: Роналдунинг ягона хатоси «Ювентус» сафига ўтгани бўлди

«Sport» TV сюрпризи: Хайрулла Ҳамидов телеканалга қайтди