3 102
Рўзиқул Бердиев: "Ўйлайманки бу ютуқ клуб раҳбарияти томонидан муносиб рағбатлантирилади"
Coca Cola Суперлиганинг 25-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Насаф" (0:1) учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида меҳмонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев иштирок этди.
"Тан олиш керак, "Пахтакор" бошқа рақибларга нисбатан бир калла баланд бўлгани сабабли иккинчи ўрин учун кураш қизғин кечиши кутилганди. Чунки бу ўрин учун курашадиган жамоалар сони кўп эди. Якунда биз кумуш медаль соҳибига айландик ва албатта бундан хурсандмиз. Ўйлайманки бу ютуқ раҳбариятимиз томонидан муносиб рағбатлантирилади.
"Бунёдкор" тўп билан яхши муомала қиладиган жамоа. Шунинг учун бугун тўпни уларга берган ҳолда қарши ҳужумда ўйнадик. Стандарт вазиятлар ўйин тақдирини ҳал қилиш эҳтимоли юқори эди. Якунда шундай ҳам бўлди. Марко жарима тўпини голга айлантириб, жуда керакли ғалабани тақдим қилди.
Агар ёш жамоани шакллантирмоқчи бўлсангиз 1-2 йил вақт керак бўлади. Агар кучли ва тажрибали футболчилар бўлса камроқ вақт ҳам етади.
Абрамовга қарши охирги тўртта ўйинда ютқазмадик? Ҳар бир рақибга муносиб тайёргарлик кўрамиз. Алоҳида тайёргарлик деган нарса йўқ.
Таркибни кўп футболчилар тарк этса янги жамоа қуриш жуда ҳам қийин бўлади. Бу нарсани мураббий сифатида қабул қилиш ҳам менга оғир бўлади. Агар ҳозирги етакчилар ҳам кетадиган бўлса "Насаф" яқин йилларда ўз олдига юқори вазифаларни қўймаса керак деб ўйлайман.
Марко Станоевич "янги Черан" эмас, лекин юқори даражадаги футболчи", - дейди Рўзиқул Бердиев. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда