Таниқли футбол мутахассиси ўз саҳифаси орқали юзага келган тартибсизлик бўйича изоҳ берди.
"Менга икки кундан бери Фарғонадан видеолавҳалар юбориб, вазият бўйича изоҳ беришимни сўрашмоқда. Аслида ҳамма нарса аниқ бўлса, нимани изоҳлаш керак? "Нефтчи" футболчилари ва мухлислари футболнинг барча қонунларини ва ҳаттоки Жиноят кодексининг айрим моддаларини бузишди. Айбдорлар жазоланиши керак. Ҳакам хатога йўл қўйдими ёки йўқ, муҳим эмас.
Бошқа томондан, "Нефтчи" билан биргаликда ПФЛ ва учрашувда иштирок этган унинг барча ходимлари содир бўлган воқеалар учун жавобгарликни ўз зиммаларига олишлари лозим. Ёдингизда бўлса, ушбу ўйин юқори савияда ташкил этилишини таъминлаш мақсадида икки кун ортга сурилганди. Биз ана шу савияни кўрдик. ПФЛда турли соҳаларда кўплаб мутахассислар бор, фақат биттасидан ташқари - мусобақаларни ташкил қилиш (мен яна учта ёки тўртта соҳани санаган бўлардим, лекин ҳозир биз битта соҳа бўйича гаплашамиз).
ПФЛнинг баёнотида айтилишича, Фарғонада 8 кишидан иборат ишчи гуруҳ бўлган. САККИЗ! Ҳатто ФИФА ва ОФК ҳам қийинчилиги юқори бўлган баҳсларга кўпи билан 4-5 кишини юборади. Бу ерда эса 8 та.
Савол туғилади, бу одамлар икки кун давомида нима қилишди? Уларнинг бирортаси орган вакиллари билан жамоат тартибини сақлаш режасини муҳокама қилганми? Агар трибунада пандемия даврида рухсат берилганидан кўпроқ томошабин ўтирган, ижтимоий масофага амал қилинмаган бўлса, ўйинга қандай тайёргарлик кўрилганди?
Мен трансляцияни кўрмадим, лекин лавҳаларга кўра 80-дақиқадан бошлаб мухлислар ҳакамликдан норози эканликлари аниқ кўрина бошлади. ПФЛнинг ушбу саккиз нафар ходими 80-дақиқадан то финал ҳуштагигача нима билан шуғулланган? Мабодо вазият тақозо этгудек бўлса, улар ҳакамларни ҳимоя қилиш учун жамоат тартибини сақлаш ходимлари билан алоқа қилдиларми? Нега ушбу 8 нафар ходим ҳакамлар учун майдондан кийиниш хонасига қадар йўлак ҳосил қилмади?
Бу саволларга ПФЛ жавоб беради деб ўйламайман. Жавоблар ўрнига улар хоҳлаган нарсалари ҳақида гапиришни афзал кўришлари аллақачон анъанага айланган. Фақатгина ПФЛни жавобгарликка тортишга қодир одамлар Ўзбекистонда бор-йўқлигини тушуниш кифоя. Мен энг оммабоп нашрларда эмас, унчалик машҳур бўлмаган иккита ОАВда учрашув ташкилотчиларига нисбатан қилинган танқидларни кўрдим. ПФЛнинг ўзида на Ижроия қўмита ва на ходимлар ҳисобот берадиган бошқа бирон бир ташкилот мавжуд. Ҳамма умид Ўзбекистон футбол ассоциациясиданми?", - дейди Алишер Никимбаев. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда