“Барселона” ва “Реал” футболчилари Adidas компаниясининг футболни тарғиб этувчи ролигида суратга тушишди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

“Барселона” ва “Реал” футболчилари Adidas компаниясининг футболни тарғиб этувчи ролигида суратга тушишди

Спорт 14-02-2015, 10:39 954
“Барселона” ва “Реал” футболчилари Adidas компаниясининг футболни тарғиб этувчи ролигида суратга тушишди

Аdidas компанияси машҳур спортчилар иштирокида спортда энг яхши спортчи бўлишга иштиёқ уйғотувчи роликлар сериясини суратга олишни бошлади.

Бундай роликлар спортга муҳаббат қўйишга даъват этиб, ўзида спортнинг бутун моҳиятини қамрашни назарда тутган. Роликларда спортда ҳамиша энг яхши бўлиш учун имконият мавжудлиги, мағлубиятлар ортидан ғалабалар ҳам келиши ва бир дақиқада барчаси ўзгариб кетиши мумкинлиги тараннум этилган.

Бундай роликларнинг илк қисмида “Барселона” ҳужумчилари Лионель Месси ва Луис Суарес, “Реал” футболчилари Гарет Бейл ва Хамес Родригес, баскетболчилар Жоаким Ноа (“Чикаго Буллз”) ва Жон Уолл (“Вашингтон Уизардс”) суратга тушишган.

Манба: www.kun.uz
loading...


Zamin.uz нинг Facebook’даги расмий саҳифасига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.