Фото: Instagram/@rccboxing
Рио—2016 Олимпиадаси чемпиони, ҳозирда фаолиятини профессионал рингда давом эттираётган Фазлиддин Ғоибназаров (8-1, 5 КО) 5 декабрь куни ўзининг навбатдаги жангини ўтказади.
Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бўлиб ўтадиган мусобақада Фазлиддинга арманистонлик Манук Диланян (11-4, 4 КО) рақиблик қилади.
Диланян беш йилдан буён проф боксда фаолият юритади. У ўзининг вазн тоифасида Арманистоннинг учинчи рақамли боксчиси ҳисобланади. Бунга қадар WBC ва WBA камарлари учун кечган жангларда иштирок этган.
Ғоибназаров ва Диланян ўртасидаги жангга оид видеоларни ушбу ҳавола орқали кузатиб бориш мумкин.
Боксчилар жанг олдин вазн ўлчаш маросимида қатнашди. Унга кўра, Ғоибназаров 67,7 кг, Диланян эса 67,6 кг вазн қайд этди.
Фото: Instagram/@rccboxing
Сўнгги бор Ғоибназаров 2019 йилнинг декабрь ойида жанг ўтказган ва унда украиналик Владислав Барановни биринчи раунддаёқ нокаутга учратганди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда