Италиялик машҳур мураббий Массимилиано Аллегри “Ювентус” ҳужумчиси Криштиану Роналдуни бошқа футболчилардан ажратиб турадиган жиҳатини ошкор қилди.
- Менинг қўл остимда менталитети кучли футболчилар кўп бўлган. Хусусан, ҳимоячилар Жоржо Кьеллини ва Алессандро Неста, ярим ҳимоячилар Женнаро Гаттузо ва Кларенс Зеедорф, ҳужумчилар Златан Иброҳимович ва Криштиану Роналду ана шундай хусусиятга эга.
Улар орасида энг кучли менталитет эгаси айнан Роналдудир, Мана шу хусусият уни бошқалардан устунлигини белгилайди. Криштиану беш маротаба “Олтин тўп” соҳиби бўлди. Беш марта Чемпионлар лигасида ва бир бор Европа чемпионатида зафар қучди. Бу осон эмас. Шунга қарамай, Роналду бу совринлар учун муносиб ҳисса қўшган. У ҳар гал ўз олдига янги мақсадларни қўяди ва ҳеч қачон тўхтамайди, - деди Аллегри. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди