09:04 / 07.12.2020
2 178

Бруну Фернандеш голли вазиятлар яратиш борасида Европада энг яхши натижа қайд этмоқда

Бруну Фернандеш голли вазиятлар яратиш борасида Европада энг яхши натижа қайд этмоқда
Фото: Goal
«Манчестер Юнайтед» Англия Премьер Лигасининг 11-тури доирасида кечган 5 декабрь кунги ўйинда «Вест Ҳэм»ни мағлубиятга учратди (3:1).

Мазкур баҳсда «Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси Бруну Фернандеш ўзининг ёрқин ўйини билан ажралиб турди. 26 ёшли португалиялик футболчиси Премьер Лига 2020/21 йилги мавсумида 35 та голли вазият яратди. Бу топ-5 лигалар футболчилари орасида ҳозирча энг яхши кўрсаткич бўлиб турибди.

Бруну 2020 йилнинг январида «Спортинг»дан «Манчестер Юнайтед» сафига келиб қўшилганди. Манчестерликлар уни 55 миллион евро эвазига сотиб олганди. Жорий мавсум 26 ёшли футболчи Англия чемпионатида 16 та ўйин ўтказиб, 10 та гол ва олтита голли узатма муаллифига айланди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Бруну Фернандеш голли вазиятлар яратиш борасида Европада энг яхши натижа қайд этмоқда