“Киддия” – нафақат Осиё, балки жаҳон спорти оламига катта ҳайқириқ билан кириб келаётган мегалойиҳа бўлиб, Саудия Арабистонида спорт ривожини янги босқичга олиб чиқиш мақсадида ишлаб чиқилган. Ушбу лойиҳа давлатнинг 2030 йилгача ривожланиш стратегиясида ўрин олган. Бу орқали Саудия Арабистони 2030 йилги ёзги Осиё ўйинларини қабул қилишни мақсад қилган. Лойиҳа қурилиши 2019 йилда бошланган бўлиб, 2023 йил якунига етиши мўлжалланган. Бу каби қизиқарли маълумотлар 2030 йилги Осиё ўйинларини қабул қилишни мақсад қилган Саудия Арабистони Олимпия қўмитаси ва спорт вазирлиги вакиллари билан учрашувда тақдим қилинди.
Бугун 2030 йилги Осиё ўйинларини қабул қилиш режалари бўйича Саудия Арабистони вакиллари мамлакатимизга ташриф буюрди. Делегацияга Қироллик шаҳзодаси, мамлакат спорт вазири ва Олимпия қўмитаси раиси, "Ар-Риёд-2030" лойиҳаси раҳбари шаҳзода Абдулазиз бин Туркий Ал Файсал раҳбарлик қилди. Мартабали меҳмонларни Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев ҳамда МОҚ раиси Рустам Шоабдураҳмонов бошчилигидаги ҳар икки ташкилот мутасадди раҳбари кутиб олишди. Учрашувда саудиялик меҳмонлар бўлажак мусобақа мезбонлиги ва режалари ҳақида атрофлича маълумот беришди.
“Аввало, кўрсатилган меҳмондўстлик учун катта ташаккур изҳор қилиб қоламиз. Бу Ўзбекистонга биринчи ташрифимиз. Ишонамизки, бундан кейин спорт соҳасидаги ҳамкорлигимиз янада янги босқичга кўтарилажак. Бизнинг муҳтарам Қиролимиз ҳам 2030 йилги Осиё ўйинларини қабул қилиш масаласига катта аҳамият бермоқда. Бўлажак мусобақа мезбонлиги Саудия Арабистонига берилмаган тақдирда ҳам “Киддия” лойиҳаси асло тўхтаб қолмайди ва у мамлакатимиз аҳолиси учун соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга йўналтирилади. Ўзбекистон спорт соҳасида катта ютуқларга эришиб келаётган давлатлардан. Спортчиларимизнинг маҳоратини оширишда бу каби давлатлар тажрибаси бизга асқотади”, – деди Шаҳзода Ал Файсал.
Тақдимот давомида Саудия Арабистонининг спорт соҳасига улкан эътибор қаратаётгани, хусусан, мамлакатда хотин-қизлар спортини ривожлантириш масаласига алоҳида аҳамият берилаётгани таъкидланди. Дарҳақиқат, сўнгги йилларда ушбу мамлакат катта-катта спорт тадбирларига мезбонлик қила бошлади. Кўплаб соҳалар қатори спорт ортидан ҳам хорижлик меҳмонлар учун мамлакатга кириш бир мунча осонлашди. “Формула-1” бўйича Жаҳон кубоги босқичларидан бири, теннис бўйича АТР таснифидаги йирик турнирлар ўтказилиши юқоридаги фикрларнинг айни исботидир.
Суҳбат давомида МОҚ раиси ҳам тақдимот борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Ўзбекистонда Сизни қарши олиш биз учун шараф. Ҳеч шубҳа йўқки, Саудия Арабистони Осиё ўйинларини юқори савияда қабул қила олади. Давлатларимиз раҳбарлари олиб бораётган дўстона алоқаларни биз спорт соҳасида ҳам давом эттирсак, бу биз учун фойдали. Мамлакатимиз Рио-2016 Олимпия ўйинларида умумжамоа ҳисобида 21-ўринни эгаллаган. Бу муҳтарам Президентимизнинг спортни ривожлантиришга қаратган эътиборлари самараси биландир. Келажакда ҳамкорлигимизни янада мустаҳкамлаш, спортчиларимизнинг тажрибаларини орттириш учун фойдали дастурлар ишлаб чиқамиз”, – деди Рустам Шоабдураҳмонов.
Тақдимот якунида қатнашчилар лойиҳа борасида ўзларини қизиқтирган саволлари билан мурожаат қилишди ва у атрофлича фикр-мулоҳазалар билдирилди. Шундан сўнг мартабали меҳмонга МОҚ ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг эсдалик совғалари тақдим қилинди. Эслатиб ўтамиз, 2030 йилги Осиё ўйинлари мезбонлиги учун Доҳа ҳамда Ар-Риёд шаҳарлари рақобат олиб боришмоқда.
Манба: МОҚ матбуот хизмати “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда