08:30 / 10.12.2020
3 034

ЕЧЛ. Гуруҳ баҳслари тугади: Испания ва Германиядан тўрт, Англия ва Италиядан уч жамоа плей-оффда

ЕЧЛ. Гуруҳ баҳслари тугади: Испания ва Германиядан тўрт, Англия ва Италиядан уч жамоа плей-оффда
Фото: RT
H гуруҳида кеча қолдирилган ўйин ва A, B, C, D гуруҳларидаги сўнгги ўйинлар ўтказилиб, Европа Чемпионлар лигасида плей-оффга йўлланма олган жамоалар номи аниқ бўлди.

H гуруҳи. Кеча ёрдамчи ҳакамнинг ирқий камситиши ортидан қолдирилган ўйин бугун ўтказилди: «Истанбул Башакшеҳир»ни йирик ҳисобда доғда қолдирган «ПСЖ» гуруҳ баҳсларини биринчи ўринда якунлади.

A гуруҳида муддатидан аввал йўлланмани қўлга киритиб бўлган «Бавария» сўнгги турда «Локомотив» (Москва)ни Европа лигасидан ҳам маҳрум этди. «Атлетико» (Мадрид) сафарда «Ред Булл» (Зальцбург)ни мағлуб этиб, иккинчи йўлланма эгаси бўлди, «қизил буқалар» Европа лигаси билан кифояланишади.

B гуруҳидаги охирги ўйиндаги ғалаба «Реал»ни биринчи ўринга чиқарди, енгилган бўлса-да, тўплар нисбати яхшироқ «Боруссия» (Мёнхенгладбах) 2-ўринда кейинги босқичга чиқди. «Интер» ва «Шахтёр» ўйинида ҳисоб очилмади: донецкликлар Европа лигасида, миланликлар ҳар икки турнирдан қуруқ қолишди.

C гуруҳида масала аллақачон ҳал бўлиб улгурганди, бу сафар ҳам етакчилар аутсайдерларга имконият қолдиришмади: «Манчестер Сити» ўз майдонида «Марсель» устидан ғалаба қозонди, «Порту» эса сафарда «Олимпиакос»ни енгди. Бор-йўғи 3 очко тўплаган греклар Европа лигасида, французлар эса Еврокубокларни тарк этишди.

D гуруҳи пешқадами, кейинги босқичга чиқишга улгурган «Ливерпуль» сафарда «Митьюлланд» билан муроса кўчасини танлади. «Аякс» ўз майдонида «Аталанта»га ютқазиб қўйиб, Европа лигасида ўйнайдиган бўлди. Данияликлар эса гуруҳда 2 очко билан сўнгги ўринда қолиб кетишди.

H гуруҳи
ПСЖ — Истанбул Башакшеҳир 5:1
Голлар:
Неймар (21, 37, 50), Мбаппе (42 — пен., 62) — Топал (57)

A гуруҳи
Бавария — Локомотив М 2:0
Голлар:
Зюле (63), Шупо-Мотинг (80)
Ред Булл — Атлетико М 0:2
Голлар:
Эрмосо (39), Карраско (86)

B гуруҳи
Реал М — Боруссия М 2:0
Голлар:
Бензема (9, 31)
Интер — Шахтёр 0:0

C гуруҳи
Манчестер Сити — Марсель 3:0
Голлар:
Торрес (48), Агуэро (77), Стерлинг (90)
Олимпиакос — Порту 0:2
Голлар:
Отавио (10), Урибе (77)

D гуруҳи
Митьюлланд — Ливерпуль 1:1
Голлар:
Шольц (62 — пен.) — Салоҳ (1)
Аякс — Атлетико 0:1
Гол:
Муриел (85)

Плей-оффга чиққан жамоалар
Испания: «Реал», «Барселона», «Атлетико», «Севилья»;
Германия: «Бавария», «Боруссия» Д, «Лейпциг», «Боруссия» М;
Англия: «Челси», «Ливерпуль», «Манчестер Сити»;
Италия: «Ювентус», «Лацио», «Аталанта»;
Франция: «ПСЖ»;
Португалия: «Порту».

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ЕЧЛ. Гуруҳ баҳслари тугади: Испания ва Германиядан тўрт, Англия ва Италиядан уч жамоа плей-оффда