09:00 / 13.12.2020
3 226

Энтони Жошуа Кубрат Пулевни 9-раундда даҳшатли нокаутга учратди

Энтони Жошуа Кубрат Пулевни 9-раундда даҳшатли нокаутга учратди
Фото: DAZN
Бокс бўйича оғир вазн (+90,7 кг) тоифасида WBA, WBO, IBF ва IBO чемпионлик камарлари соҳиби Энтони Жошуа (24-1-0, 22 КО) навбатдаги жангини 12 декабрь оқшомида болгариялик боксчи Кубрат Пулевга (28-2-0, 14 КО) қарши ўтказди.

Лондонда ўтган бокс кечасининг асосий жанги 9 раунд давом этди. Жанг эҳтиёткорлик билан бошланган бўлса ҳам Жошуа 3-раундга келиб Пулевни икки бор нокдаун ҳолатига тушириб қўйди. Кейинги раундларда ҳам британиялик боксчи фаолликни туширмади.

9-раундга келиб Энтони Кубратни кучли зарбалари орқали аввалига нокдаун ҳолатига туширди. Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай Жошуа жуда кучли зарбаси билан болгариялик боксчини чуқур нокаут ҳолатига солиб қўйди. Шу тариқа 12 раундга мўлжалланган чемпионлик жанги муддатидан аввал якунланди.

Бу жангдаги ғалаба орқали Энтони Жошуа WBA, WBO, IBF ва IBO йўналишларида чемпионлик камарларини ҳимоя қилди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Энтони Жошуа Кубрат Пулевни 9-раундда даҳшатли нокаутга учратди