10:13 / 13.12.2020
2 116

«Реал» Мадрид дербисида мусобақа пешқадами «Атлетико»ни мағлубиятга учратди

«Реал» Мадрид дербисида мусобақа пешқадами «Атлетико»ни мағлубиятга учратди
Фото: Twitter
Футбол бўйича Испания Ла Лигасининг 13-турида «Реал» 12 декабрь, шанба куни «Атлетико»ни қабул қилди.
Учрашув майдон эгаларининг ҳужумлари билан бошланди. Мезбонларнинг кучли босими 15-дақиқада ўз самарасини берди: Каземиро бурчакдан узатиб берилган тўпни дарвозага жойлаб қўйди. Биринчи бўлимда Зинедин Зидан шогирдларида яна бир нечта имкониятлар юзага келди, бироқ ҳисоб танаффусга қадар ўзгармади.

Иккинчи бўлимда ҳам Диего Симеоне жамоаси қарши ҳужумларга таянишга мажбур бўлди. Сабаби «Реал» тўп назоратини қўлга олган ҳолда, рақибнинг позицион ҳужумларига имкон бермади.

63-дақиқада Дани Карвахалнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган супер зарбасидан кейин тўп дарвоза устуни ва Яна Облакка тегиб дарвозадан ўрин олди.

«Матрасчилар» сўнгги 15 дақиқаликда ўзига келди ва мезбонлар дарвозаси олдидан хавфли вазиятлар яратишга эришди. Бироқ «қаймоқранглилар» вазиятни назорат қилишга муваффақ бўлди.

Шу тариқа ушбу ғалабадан кейин «Реал»нинг очколарини 23 тага етказиб олган ҳолда 3-ўринга кўтарилди. «Атлетико» (26) эса ҳамон пешқадамликни сақлаб турибди.

«Реал Мадрид» — «Атлетико М» 2:0
Голлар:
1:0 – 15 Каземиро, 2:0 – 63, автогол Облак.
«Реал Мадрид»: Куртуа, Варан, Карвахаль (Асенсио, 79), Рамос, Менди, Каземиро, Кроос, Васкес, Модрич (Вальверде, 88), Винисиус Жуниор (Родриго, 79), Бензема.
«Атлетико М»: Облак, Фелипе (Лемар, 46), Савич, Триппьер, Эрмосо, Льоренте, Карраско (Корреа, 46), Эррера (Лоди, 46), Коке, Жоау Феликс (Сауль, 60), Суарес (Кондогбиа, 73).
Огоҳлантиришлар: Каземиро (36), Лемар (46), Корреа (50), Савич (61).

«Валенсия» — «Атлетик» 2:2
Голлар:
1:0 – 26, пенальти Солер, 1:1 – 55 Вильялибре, 1:2 – 79, пенальти Рауль Гарсия, 2:2 – 83 Вальехо.

«Хетафе» — «Севилья» 0:1
Гол:
0:1 – 81, автогол Эчейта.

«Уэска» — «Алавес» 1:0
Гол:
1:0 – 66 Онтиверос.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Реал» Мадрид дербисида мусобақа пешқадами «Атлетико»ни мағлубиятга учратди