
Бугун, 13 декабрь тонгида Токио Олимпиадасига йўлланмани қўлга киритган Баҳодир Жалолов профессионал боксда ўзининг навбатдаги жангини ўтказди.
Профессионал бокснинг супероғир вазн тоифасида фаолиятини олиб бораётган Жалоловга Мексикада ташкил этилаётган бокс оқшомида Уилфредо Лиль (10-18-3, 8КО) рақиблик қилди.
Жангда тўлиқ устунлик қилган ҳамюртимиз рақибини бир неча бор нокдаун ҳолатига туширганидан сўнг, рефери жангни давом эттириш имконсизлигидан жангни якунлади. Шу тарзда Жалолов профессионал боксдаги мағлубиятсиз одимини давом эттирган ҳолда, фаолиятидаги еттинчи ғалабасига эришди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.