ЎФФ Асқар Толибжонов ва Рустам Акрамовни қаттиқ огоҳлантирди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

ЎФФ Асқар Толибжонов ва Рустам Акрамовни қаттиқ огоҳлантирди

Спорт 14-02-2015, 10:59 926
ЎФФ Асқар Толибжонов ва Рустам Акрамовни қаттиқ огоҳлантирди

Ўзбекистон Футбол Федерацияси раҳбарияти Терма жамоалар маркази директори Асқар Толибжонов ва техник директори Рустам Акрамовни қаттиқ огоҳлантирди.

Бу ҳақда Ўзбекистон Футбол Федерацияси матбуот хизмати хабар бермоқда.

“Ўзбекистон терма жамоалар маркази директори Асқар Толибжонов ва техник директор Рустам Акрамовга футболчиларни Таиланддаги “Қирол Кубоги” мусобақасига маънан, руҳан ва жисмонан етарли даражада тайёрлай олмаганлиги, терма жамоада интизомни маҳкам тутмаганлиги, шунингдек, халқаро ОАВнинг танқидий чиқишларига сабабчи бўлганликлари учун қаттиқ огоҳлантириш олдилар”, – дейилади ЎФФ хабарида.

Эслатиб ўтамиз, Таиланддаги “Қирол Кубоги” мусобақаси доирасида Ўзбекистон – Жанубий Корея (0:1) учрашувида ўзбекистонлик Тоҳир Шамшитдинов рақибининг юзига учта мушт туширган, ушбу ҳолат халқаро матбуот томонидан ҳам кескин танқидлар билан кутиб олинганди.

Аввалроқ, ушбу можаро сабаб Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Шуҳрат Мақсудов истеъфога чиқарилгани, можаро иштирокчиси Тоҳир Шамшитдинов эса бир йилга футболдан четлатилгани ҳақида хабар берилганди.

Манба: www.kun.uz
loading...


Zamin.uz нинг Facebook’даги расмий саҳифасига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.