16:16 / 16.12.2020
2 312

«Пахтакор» Қўқонда йирик ғалаба қайд этиб, Ўзбекистон Кубоги финалига чиқди

«Пахтакор» Қўқонда йирик ғалаба қайд этиб, Ўзбекистон Кубоги финалига чиқди
Фото: «Пахтакор» ФК
Футбол бўйича Coca-Cola Ўзбекистон Кубогининг ярим финалида «Пахтакор» 16 декабрь, чоршанба куни «Қўқон-1912» билан баҳс юритди.
Учрашувнинг дастлабки дақиқалари ўртача темпда ўтди, вақт ўтган сари жамоалар фаолликни ошириб борди. 31-дақиқада Игор Сергеев жамоасининг биринчи голини урди.

74-дақиқада Достон Ҳамдамов жарима майдони ичида тўпни қабул қабул қилиб олди ва уни дарвоза томон аниқ йўналтирди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтда Эрен Дердийок Ҳожимат Эркиновнинг узатмасидан кейин бўш қолган дарвозани ишғол қилди.

Шу тариқа Шота Арвеладзе жамоаси кубок финалига йўлланма олган илк жамоага айланди. Иккинчи йўлланма масаласи ОКМК — «Насаф» ўйинида ҳал бўлади.

«Қўқон-1912» — «Пахтакор» 0:3
Голлар:
0:1 – 31 Сергеев, 0:2 – 74 Ҳамдамов, 0:3 – 90+4 Дердийок.
«Қўқон-1912»: Музаффар Абдуллаев, Бобур Акбаров, Собит Синдаров (Шоҳназар Норбеков, 69), Қувондиқ Рўзиев, Сардор Азимов (Муҳсинжон Норматов, 81), Авазхон Маматхўжаев, Ойбек Рустамов, Иқбол Маликжонов (Сардор Етовқўзиев, 87), Муҳаммаданас Ҳасанов, Александр Мерзляков, Мурод Холмуҳаммедов.
«Пахтакор»: Санжар Қувватов, Ҳожиакбар Алижонов, Анзур Исмоилов, Жалолиддин Машарипов (Жавоҳир Сидиқов, 84), Драган Черан, Игор Сергеев (Эрен Дердийок, 75), Достон Ҳамдамов (Ҳожимат Эркинов, 84), Одил Ҳамробеков, Аброр Исмоилов, Владимир Козак (Сардор Собирхўжаев, 66), Фарруҳ Сайфиев (Акрамжон Комилов, 75).
Огоҳлантиришлар: Азимов (33), Сайфиев (45), Козак (56), Ҳасанов (69), Маматхўжаев (70), Холмуҳаммедов (77).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Пахтакор» Қўқонда йирик ғалаба қайд этиб, Ўзбекистон Кубоги финалига чиқди