19:45 / 16.12.2020
1 921

Тошкент ёшлар ўртасида IV Осиё ўйинларини қабул қилади

Тошкент ёшлар ўртасида IV Осиё ўйинларини қабул қилади
Ўмоннинг Маскат шаҳрида Осиё Олимпия Кенгаши (ООК)нинг навбатдаги Бош Ассамблеяси ўз ишини якунламоқда. Тадбир давомида кун тартибидан ўрин олган масалалардан бири – 2025 йил қитъамизда ўтадиган ёшлар Осиё ўйинларининг мезбони ва ООК ўртасида шартнома имзолаш маросими бўлди.

Ассамблеяда Тошкент шаҳрининг 2025 йил бўладиган IV ёшлар Осиё ўйинларини қабул қилиши расман тасдиқланди. Шундан сўнг Ўзбекистон ҳамда ООК ўртасида мусобақанинг ўтказилиши борасида шартнома имзоланди.

«Тошкент-2025 ёшлар Осиё ўйинлари Янги Ўзбекистоннинг қай даражада ривож топаётганини жаҳон ҳамжамиятига кўрсатиш учун қулай имкониятдир. Ушбу мусобақа давомида юртимизга 5000 нафардан зиёд меҳмон келиши кутилмоқда», дейилади хабарда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Тошкент ёшлар ўртасида IV Осиё ўйинларини қабул қилади