Осиё Футбол Конфедерацияси расмий сайтида келаси йилги халқаро мусобақаларда иштирок этиш учун лицензия олган клублар рўйхати эълон қилинди.
Унга кўра, ОФК Чемпионлар лигаси-2021да иштирок этиш учун лицензияга эга бўлган Ўзбекистон клублари 7 тани ташкил этади: “Пахтакор”, “Локомотив”, “Бунёдкор”, “Навбаҳор Лочинлари”, “Металлург”, AГМК, “Сўғдиёна”.
Шунингдек, ОФК кубоги-2021 мусобақасида иштирок этиш учунгина лицензия ола билган Ўзбекистон клуби – “Насаф”.
Нуфуз жиҳатидан юқорида турувчи ОЧЛ учун лицензия олган клуб агар мусобақанинг саралаш босқичидан муваффақиятли ўта олмаса, ОФК кубогида иштирок этиш имкониятига эга бўлади.
Қайд этиш жоиз, ОФК байроғи остидаги мусобақаларда қатнашиш учун клуб спорт мезонлари бўйича совриндор бўлиши ва шу билан бир қаторда лицензиялаш жараёнидан муваффақиятли ўтиши лозим саналади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда