09:00 / 19.12.2020
2 564

"Машъал"да энди испаниялик мутахассис фаолият олиб боради

"Машъал"да энди испаниялик мутахассис фаолият олиб боради
“Машъал” клубининг янги мавсумда режалари катта. Якунига етган чемпионатда 29 очко билан 10-ўринни банд этган муборакликлар айни пайтда бир қатор лойиҳалар устида ишламоқдалар.

Маълумки, Дилявер Ваниев “Машъал” клубини ўйинларга тайёрлади ва бевосита натижаларига жавоб берди. Янги мавсумда эса мураббийлар штаби янада малакали мутахассислар билан бойитилади.

Гап шундаки, sports.uz сайтига маълум бўлишича, “Машъал” клуби испаниялик Серхио Маринангели билан келишувга эришди. У жамоада маслаҳатчи мураббий лавозимида фаолият олиб боради. Маринангели бунга қадар про-лигада “Оқ-тепа” жамоасида ишлаб келаётганди. Испаниялик мутахассиснинг “Машъал”да иш бошлашини клуб бош директори Илҳом Қурбонов тасдиқлади. Унинг айтишича, Маринангели январнинг дастлабки кунларида жамоага қўшилади.

Шуни қўшимча қилиш керакки, испаниялик мутахассис фаолияти давомида Экваториал Гвинея терма жамоасида бош мураббий Эстебан Беккерга яқиндан ёрдам берган. Шунингдек, Испаниянинг бир қатор клубларида меҳнат қилган. Унда УЕФА Про лицензияси мавжуд.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Машъал"да энди испаниялик мутахассис фаолият олиб боради