Ўзбекистон Кубогида "Пахтакор" билан ғалабага эришган Шота Арвеладзе финалдаги ғалабадан сўнг, ўз мулоҳазалари билан бўлишди:
"Ўйлайманки, яхши ўйнадик. Биринчи 15 дақиқада бироз ҳаяжонландик. Финал ҳиссиётлари - буни тушуниш мумкин.Кейин эса барчасини ўз қўлимизга олдик. Рақибда кам имкониятлар бўлди. Биз етарлича кучли ўйин намойиш этдик.
Кеча йигитлар билан биргаликда ОЧЛ финалини томоша қилдик. Бу жуда оғир вазият эди: улардан кучлироқ эдик. Мен ушбу футболни севувчи мамлакатга катта футболни олиб келмоқчи эдим. Аммо бироз омад етишмади. Мен ўзбек футболи мухлисларига мустаҳкам соғлиқ ва омад тилайман.
Барчага раҳмат айтмоқчиман. "Пахтакор"даги ҳар бир инсон бу натижаларда катта ўрин тутади. Клуб раҳбариятига, шифокорларга, барча-барчага чуқур миннатдорчилигимни билдирмоқчиман.
Менимча, ҳисоб бизнинг қандай ўйнаганимизни кўрсатиб турибди. АГМК дастлабки дақиқаларда босим уюштиргани рост. Аммо уларда вазиятлар бўлмади. Табиийки, Суперлигада узоқ вақт етакчилик қилган, кубок финалига етиб келган жамоадан бошқача ўйин кутиб бўлмасди", - деди "шерлар" бош мураббийи. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда