
Футбол бўйича 2016 йилги ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатига (U-22) Қатар мезбонлик қиладиган бўлди. Бу қарор ОФК сининг Манила шаҳрида бўлиб ўтган мажлис давомида қабул қилинди, деб хабар бермоқда Kun.uz, podrobno.uz'га асосланиб.
U-22 ёшлар ўртасидаги Осиё Чемпионати-2016 нинг финал босқичини ўтказиш учун Қатардан ташқари Ўзбекистон, Саудия Арабистони ва Эрон давлатлари даъвогарлик қилаётган эди.
Қатардаги бу мусобақа 2016 йил Риода бўлиб ўтадиган Олимпиада-2016 мусобақасининг саралаш босқичи вазифасини ҳам бажаради. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар