
Бирлашган Араб Амирликларининг “Ал-Айн” клуби ва Қозоғистон миллий терма жамоаси етакчиси Бауиржон Исломхон допинг туфайли икки йилга футболдан четлатилди. Бу ҳақда Осиё футбол конфедерацияси Тартиб-интизом қўмитаси ўз қарорини эълон қилди.
- 2020 йилнинг 18 сентябрь куни Осиё Чемпионлар лигасининг навбатдаги учрашувидан кейин допинг тест топширгандим. Мусбат натижа кўрсатганидан ҳайратга тушдим. Таҳлил натижасида метилгексанамин моддаси чиқди. Унинг жуда кам миқдорда экани препаратни атайин қабул қилмаганимдан далолат беради. Фаолиятим давомида бирор марта допинг қабул қилмаган ва спорт режимини бузмаганман. Шу боис, юз берган ҳодиса мени шокка туширди, - дея 27 ёшли футболчи бундан ҳайратга тушганини яширмади.
Бауиржон Исломхон Қозоғистоннинг кейинги йиллардаги энг зўр футболчиси ва терма жамоа етакчиси ҳисобланади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар