18:29 / 26.12.2020
1 984

Ўзбекистоннинг 2020 йилдаги энг яхши футболчиси ва мураббийи номи маълум бўлди

Ўзбекистоннинг 2020 йилдаги энг яхши футболчиси ва мураббийи номи маълум бўлди
Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) ва Профессионал футбол лигаси (ПФЛ) 26 декабрь куни 2020 йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросимини ўтказди. Унда 2020 йилнинг энг яхши футболчиси ва энг яхши мураббий аниқланди.

Фото: ПФЛ
Ўзбекистоннинг 2020 йилдаги энг яхши ўйинчиси номига «Пахтакор» ўйинчиси Жалолиддин Машарипов лойиқ кўрилди.
Ҳужумкор ярим ҳимоячи ушбу соврин учун курашда Элдор Шомуродов («Женоа», Италия) ва Ойбек Бозоровни («Насаф») ортда қолдирди.

Фото: ПФЛ
«Насаф» устози Рўзиқул Бердиев Ўзбекистоннинг 2020 йилдаги энг яхши мураббийи деб эътироф этилди.
Бердиев бу борада «Бунёдкор» клуби ва Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов ҳамда ОКМК устози Миржалол Қосимовни ортда қолдирди.

Мазкур соврин эгалари ОАВ ходимлари иштирокида ўтказилган сўровнома натижаси асосида аниқланди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистоннинг 2020 йилдаги энг яхши футболчиси ва мураббийи номи маълум бўлди