
Шота Арвеладзе шартномаси якунланганидан сўнг "Пахтакор"ни тарк этди. Грузиялик мутахассис клубдан кетганини ва барчага раҳмат айтиб, хайрлашув мактубини ҳам ёзди. Аммо тошкентликлар матбуот хизмати унинг жамоани тарк этгани борасида ҳеч нарса демади. Ҳозир "шерлар" Арвеладзени ортга қайтаришга ҳаракат қилмоқда. Шу боис ҳам бу борада якуний хабар чоп этилмаган.
SPORTS.uz сайтига маълум қилишларича, агарда "Пахтакор" Шота Арвеладзе билан келиша олмаса, унинг ёрдамчиси Петер Хюистра жамоага устозлик қилиши мумкин. Шунингдек, ушбу лавозимга Самвел Бабаян номзоди ҳам йўқ эмас. Самвел Бабаяннинг "Навбаҳор" клуби билан ўтказган музокараси тўхтади. Бу эса унга яна собиқ жамоасига қайтиш имкониятини яратади. Ушбу икки мураббий Арвеладзенинг ўрнини эгаллаши учун асосий даъвогар бўлиши мумкин.
Қолаверса, Миржалол Қосимов ва жуда кичик эҳтимол билан Розиқул Бердиевнинг "шерлар" устозига айланиш таҳминлари ҳам йўқ эмас. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар