"Гвангжу" клуби ҳимоячиси Рустам Ашурматов 2 йиллик фаолиятидан сўнг жамоа билан хайрлашди. Рустамнинг Ашурматовнинг маълум қилишича, у янги клуби билан келишувга эришган. Тез кунларда расман бу ҳақда эълон қилинади.
– Икки йиллик фаолиятингиздан сўнг "Гвангжу" билан хайрлашдингиз...
– Ҳа, "Гвангжу" билан хайрлашдим. Сабаби, жамоа билан тузган шартномам якунланган эди. Улар янги келишув таклиф қилишди, бироқ ўзим янада кучлироқ клубга ўтишни хоҳладим.
– Демак, Корея чемпионатида қоласиз ёки бошқа Лигага йўл олмоқчимисиз?
– Корея чемпионатида қоламан. Айни дамда Кореядаман. Яқин кунларда янги жамоам номи маълум бўлади. Ўзим учун биламан, лекин клуб эълон қилгани маъқул.
– "Гвангжу"даги 2 йиллик фаолиятингизга тўхталиб ўтсангиз.
– Бу жамоадаги фаолиятимни бемалол омадли чиқди деб айта оламан. Сабаби, биринчи йилдаёқ юқори Лигага кўтарилдик. Кей Лигада ҳам муносиб иштирок этдик деб ўйлайман. Жамоа ҳозиргача 6-ўрингача кўтарила олмаган. Яна бир нарсани қўшимча қилишм мумкин, 2019 йил энг яхши ҳимоячи номига муносиб кўрилдим. Бу эса менга янада куч бағишлади. "Гвангжу"га катта раҳмат айтаман, проффесионал тарзда анча ўсишга эришдим.
– Жамоадан кетганингиздан сўнг Ўзбек клубларидан ҳам таклифлар бўлдими?
– Тўғриси, Суперлига клубларидан бўлган таклифларни кўриб чиқмадим. Ўзимни легионер сифатида яхши ҳис қиляпман ва маҳоратимни ошириб боряпман. Бу ўзим учун ҳам, терма жамоа учун фойдали деб ўйлайман. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда