Украина термаси мураббийларига армиядан чақирув қоғози келди

  • Спорт
  • 14-02-2015, 17:19
  • 1 249
  • Украина термаси мураббийларига армиядан чақирув қоғози келди

    Украина футбол федерациясига терма жамоа мураббийлари Александр Заваров ва Юрий Сивуха номига армиядан чақирув қоғози келиб тушди, дея хабар беради украиналик журналист Артём Франков.

    "Миш-миш: УФФга 89 кишининг номига чақирув қоғози келтиришди, уларнинг орасида Заваров ва Сивуха бор. Бу шахсан қўлларга эмас, етказиб қўйиш учун раҳбариятга келтириб беришди.

    Ўйланиб қолдим, Заваров ва Сивуханинг (агар тўғри бўлса!) армияга қандай фойдаси тегар экан? Улар бизнинг шуҳратимизни терма жамоада ёйгани яхши эмасми?", - деб ёзади Франков ўз твиттерида.

    Манба: www.std.uz