21:45 / 07.01.2021
2 400

Португалиялик мутахассис Тошкентнинг «Локомотив»ига бош мураббий бўлади

Португалиялик мутахассис Тошкентнинг «Локомотив»ига бош мураббий бўлади
Фото: Instagram
«Локомотив» клуби янги бош мураббий номини маълум қилди. Клуб матбуот хизматининг маълум қилишича, жамоани португалиялик мутахассис Микаэл Секейра бошқариб боради. «Темирйўлчилар» 47 ёшли мутахассис билан имзоланган шартнома тафсилотларини ҳали очиқламади.

Секейра ўз вақтида «Брага» клубининг турли ёш тоифасидаги жамоаларига устозлик қилган. 2010/11 йилги мавсумда асосий жамоада бош аналитик лавозимида фаолият юритган. 2011—2018 йиллар оралиғида Португалия қуйи лигаларининг бир нечта жамоасида бош мураббийлик қилган. Унинг сўнгги иш жойи БААнинг «Ан-Наср» клуби бўлганди. У ерда мутахассис бош мураббий ассистенти лавозимида ишлаган.

«Локомотив» 2020 йилги мавсумни 9-ўринда якунлади. Жамоа ўтган мавсумни Андрей Фёдоров қўл остида бошлаганди, мавсум давомида мутахассис қониқарсиз натижалар сабаб истеъфо берди. Унинг ўрнини вақтинча Дилшод Нуралиев эгаллаб турди. Кейинчалик «Локомотив» Андрей Микляевни бош мураббий этиб тайинлади. Амалда эса жамоани ёрдамчи мураббий Темур Кападзе бошқариб борди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Португалиялик мутахассис Тошкентнинг «Локомотив»ига бош мураббий бўлади