08:39 / 08.01.2021
1 154

Расман! "Машъал"га испаниялик мутахассис бош мураббий бўлди

Расман! "Машъал"га испаниялик мутахассис бош мураббий бўлди
Бугун Испаниялик Серхио Маринангели "Машъал" бош мураббийи этиб тайинланди. Жамоани катта мураббийи Дилявер Ваниев эса жамоа бошлиғи лавозимига ўтказилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар тарқатмоқда. Айтиш керакки, Маринангели бунга қадар про-лигада “Оқ-тепа” жамоасида ишлаб келаётганди.

Маълумот учун, испаниялик мутахассис Серхио Мариангели 2015-2017 йилларда Экваториал Гвинея терма жамоасида бош мураббий Эстебан Беккерга ассистентлик қилган ҳамда 2015 йилги Африка Миллатлар кубогида ярим финал босқичигача олиб бориб қитъанинг кучли тўрт жамоаси қаторидан жой олишида катта ҳисса қўшган.

Мариангели фаолияти давомида мураббий сифатида 2014-2015 йилларда Испания чемпионатининг биринчи лигаси вакили "Эскуела Футбол Алуче" жамоасида бош мураббий, 2016-2017 йилларда Мадрид ёшлар жамоаси бўлмиш "Юнион Депортива Трес Сантос" клубида, 2017 йилдан бугунги кунгача эса Мадрид лигасининг "Иглесиас Ла Вид" клубида фаолият юритиб келган. 2019 йилда УЕФА Про лицензиясини қўлга киритган. "Реал Мадрид", "Атлетико Мадрид" клубларида малака оширган шунингдек АПЛ иштирокчиси "Лидс" клуби бош мураббийи Марсело Бьелса қўл остида амалиёт ўтаган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Спорт » Расман! "Машъал"га испаниялик мутахассис бош мураббий бўлди