
Машҳур футбол инсайдери Нобель Арустамян Италия матбуотида юзага келган ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродовнинг "Ювентус"га ўтиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга муносабатини билдирди.
- "Шомуродов ҳақидаги миш-мишларга ишонасизларми? Биринчидан манба "Tuttosport" газетаси, афсуски у Италияда энг обрўсиз нашрлардан бири ҳисобланади. Кўпинча текширилмаган маълумотларни беради ва хатога йўл қўяди. Бошқа томондан эса бу Турин ОАВи.
Элдор "Женоа"да яхши ўйин кўрсатмоқда. Унинг Генуяга келганига кўп бўлмади, атиги иккита гол урди. Лекин яқинда келганига қарамасдан жамоанинг энг яхши ҳужумчисига айланди.
Менимча Шомуродовнинг "Ювентус"да пайдо бўлиб қолиши фитна. Сабр қилинг ва кузатишда давом этинг. Клуб атрофида ҳали бошқа исмлар пайдо бўлади", - деб ёзади Арустамян ўзининг телеграм канали. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар