Фото: Twitter
Ўзбекистон терма жамоаси ва «Женоа» ҳужумчиси Элдор Шомуродовнинг отаси Азамат Шомуродов «Sports.uz» нашри билан суҳбатда ўғлига «Ювентус» қизиқаётгани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.
«Элдорнинг мақсади катта. У Италиянинг ўртачароқ клубида ўйнаяпти, ўзини кўрсатса яна ҳам кучли клубга ўтишига ишончим комил. Ҳаммасини вақт кўрсатади. Ўзига ишонмаса, у ерларга бормасди. Ўзи ҳам катта ниятлар билан кетган, биздан дуо олиб. Насиб бўлса, ҳозирча ҳаммаси яхши кетяпти.
«Ювентус» оладими ёки бошқасими, ҳаммасини вақт кўрсатади. Лекин, менимча, «Женоа»да яна бироз тўп суриб мослашиши керак. «Ювентус»га ўтиб кетса, захирада ўтириб қолармикин, дейман-да. «Женоа»нинг яхши ва ёмон кунини кўпроқ кўриши керак. Мана ҳозир жароҳатидан қутилиб ўз устида яхши ишлаяпти. Уни ҳамма кўтар-кўтар қилиб, «Ювентус»га ўтишини олқишлашса-ю, лекин бироз ўйини чиқмай захирага ўтириб қолса, яна гап-сўз бўлади.
«Ростов»да ҳам Шомуродовни у ер, бу ерларга кетади дейишганида гол ура олмай қолганди. Бу нарса миясига ўрнашиб қолиши мумкин. Ўша пайтларда шундай бўлди, бир қатор клублар чақиряпти дейишди, бу томонда уйланиш режаси ҳам бор эди. Натижада 6-7 ой гол ура олмай қолганди. Аммо Элдор аввалгидан анча улғайди. Ўйини ҳам ўзгарди. Энди бундай гаплар таъсир қилмаса керак деб ўйлайман», — дейди Элдор Шомуродовнинг отаси.
Азамат Шомуродов ушбу хабарлар чиққач, Элдор билан ҳеч ким гаплашмаганини ва ҳозир у фақат ўйин ҳақида ўйлаётганини билдирди.
«Элдор билан бу ҳақида ҳеч ким гаплашмаган. Фақат шундай мақола чиқиб кетган. Балки ростдан эътибор қаратишаётгандир, бироқ клуб билан ҳам, ўзи билан ҳам гаплашишмаган. Элдор фақат ўйин ҳақида ўйлаяпти (Италия А Сериясининг 17-туридан ўрин олган «Женоа» — «Болонья» ўйини назарда тутилмоқда — «Дарё»), телефонини ҳам ўчириб қўйган».
Қайд этиш жоиз, аввалроқ Турин клубининг Шомуродовга қизиқиш билдиргани ва Элдорнинг Альваро Моратага ўринбосар сифатида кўрилаётгани ҳақида хабар берилганди.
«Женоа» Элдор Шомуродов трансферини 2020 йил 4 октябрида эълон қилган. Генуяликлар ҳужумчи учун «Ростов»га бонуслар билан бирга ҳисоблаганда 9 миллион евро тўлаши айтилганди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи