13:36 / 13.01.2021
2 677

Шомуродов бугун гол урса, эртага “Ювентус” либосида уйғонади

Шомуродов бугун гол урса, эртага “Ювентус” либосида уйғонади
Бугун Италия кубогининг нимчорак финалида “Ювентус” ўз майдонида “Женоа” жамоасини қабул қилади. Генуялик мухлислар ушбу муҳим учрашув олдидан Элдор Шомуродов борасида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирмоқда.

Албатта, “Женоа” мухлисларига Шомуродовга бугун рақиб – “Ювентус” томонидан қизиқиш бўлаётгани таъсир қилди ва бу уларнинг муносабатларида ҳам ўз аксини топмоқда.

Анъанага кўра, эътиборингизга генуялик футбол ишқибозларининг муҳим учрашувдан олдин Элдор Шомуродов ҳақида ижтимоий тармоқларда ёзган постларини ҳавола қиламиз.

Alessandro Di Maio:
“Ювентус” ҳозир аввалгидек хавфли эмас. Уларга гол уриш имкони бор. Шомуродов ва Дестро туринликлар ҳимоясини ёриб ўтишига ишонаман!

Leo Cannavino:
Бошланғич таркибда Стураро тушишини кутяпман. “Ювентус”га қарши учрашув Стураро учун принципиал аҳамиятга эга ва у жорий мавсумда уларга гол уришни уддалади. “Женоа” ҳужумида Элдор Шомуродов ва Маттиа Дестро ўйнашини хоҳлайман.

Alberto Samuele:
Мен Элдорга ва унинг гол ура олиш маҳоратига ишонаман.

Angelo Briga:
Матбуот “Ювентус” доим қайсидир футболчини трансфер қилишини ёзади. Улар “Женоа”дан Шомуродовдан ташқари, Жанлука Скамаккани олишни истаётгани ҳақида ҳам хабарлар тарқатилмоқда.

Emiliano Turilli:
Афсуски, Горан Пандев ўйнамайди. Бунақа беллашувда унинг тажрибаси қўл келиши мумкин эди. Шомуродов ҳам барқарор ўйнаши керак. Асосий умидимиз сўнгги олтита учрашувда бешта гол урган Дестрога қаратилган.

Giovanni Berutti:
Кубок ўйинида жамоа ўзгача иштиёқ билан тўп суради, деб ўйлайман. Чунки бу биз учун жорий мавсумда нимагадир эришишимиз мумкин бўлган ягона мусобақа. Шунингдек, Шомуродов ва Скамакка “Ювентус”нинг эътиборига тушган ва улар бугунги баҳсда ўзини кўрсатиши шарт.

Lorenzo Baldini:
Ўтган учрашувда “Ювентус”га анча вақт жиддий қаршилик кўрсатдик. Ҳозир Баллардини бошчилигида аввалгидан яхшироқ ўйнай оламиз. Жамоа кучайгани рост. Шунингдек, жамоамиз ҳужумида ажойиб тандем – Шомуродов ва Дестро тўп тепмоқда.

Sergio Divano:
Агар бугун Шомуродов гол урса, эртага “Ювентус” футболчиси сифатида уйғонади!

maxresdefault_22
Италия кубоги нимчорак финалидан ўрин олган “Ювентус” – “Женоа” учрашуви Турин шаҳрида ташкил этилади. Генуяликлар бу босқичга етиб келгунга қадар, иккита беллашув ўтказиб, уларда “Катандзаро”ни 2:1 ва “Сампдория”ни 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.

“Ювентус” футболчилари эса ушбу мусобақани 1/8 финалдан бошлагани боис, илк учрашувини ўтказади.

Ўйин Тошкент вақти билан тунги 00:45 да бошланади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)