14:25 / 15.01.2021
2 294

Баҳодир Жалолов Токио Олимпиадасига қадар профессионал боксда яна жанг ўтказадими?

Баҳодир Жалолов Токио Олимпиадасига қадар профессионал боксда яна жанг ўтказадими?
Баҳодир Жалолов ўзбек боксида ўзига хос ёрқин из қолдираётганлардан бири саналади. У ҳаваскор боксда салмоқли натижаларни қўлга киритиб улгурди. Лекин унинг энг асосий мақсадларидан бири Токио Олимпиадасида зафар қучишдир. Унинг бу борадаги имкониятлари мухлис ва мутахассислар томонидан юқори баҳоланмоқда.

Шунингдек, профессионал йўналишда ҳам мағлубиятсиз одимламоқда. У ҳозирда АҚШда тайёргарлик кўрмоқда. Шуни инобатга олиб, юртдошимизнинг Олимпиадага қадар яна профессионал боксда жанг ўтказиши борасидаги фикри билан қизиқдик.

- Ассалому алайкум. Ҳозирда, АҚШда машғулотларни олиб бормоқдамиз. Жанг ташкил қилинса, ўтказамиз. Бироқ, айни кунларда Америка Қўшма Штатларида яна карантин ҳолати жорий қилинган. Буюк Британия умуман ёпиб ташлади, жанглар ўтказилмайдиган бўлди. Маълумки, профессионал бокс кечалари асосан, АҚШ, Буюк Британия ҳамда Мексикада ташкил қилинади.

Шунинг учун жангларни ташкил қилиш ҳам жуда камайиб кетди. Жангим аниқ эмас, юқорида таъкидлаб ўтганимдек бу имконият тақдим этилса, Олимпиадага қадар яна бир бор рингга кўтариламан
.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Баҳодир Жалолов Токио Олимпиадасига қадар профессионал боксда яна жанг ўтказадими?