Россия премьер-лигасида ўйнаган Элдор Шомуродов Италия футболида ўзини кўрсатганидан кейин “Женоа” раҳбарияти рус жамоаларидан яна футболчи олишга қарор қилди.
Бу гал генуяликлар ЦСКАнинг аргентиналик ҳужумчиси Адольфо Гайчни трансфер қилишни режалаштирмоқда.
Шундай бўлса-да, бу футболчини олиш учун Давиде Баллардини жамоаси раҳбарлари анча тер тўкиши керак. Гайчга Бундеслигадан таклифлар бўлмоқда. Туркия Суперлиганинг етакчи жамоалари ҳужумчини қўлга киритишда дастлабки қадамларни ташлади.
“Трабзонспор” Гайчни бир ярим йиллик ижарага олиш бўйича ЦСКАга расмий мурожаат йўллаган. “Бешиктош” ҳам бу ҳужумчи учун курашмоқда. “Бока Хуниорс” истеъдодли форвардни Аргетинага қайтаришга ҳаракат қилмоқда.
Қизиғи шундаки, ёзда 8,5 миллион еврога олинган ҳужумчи Россия премьер-лигасида 13 та учрашувда майдонга тушиб бирорта гол уролмади. Шу боис, “армиячилар” раҳбарияти ундан тезроқ қутилмоқчи. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради