
Фото: Getty Images
«Женоа» ҳужумчиси Элдор Шомуродов Италия чемпионатига мослашиш жараёни ҳақида гапирди.
- «Женоа» таклифини қабул қилганимда Италияда дуч келишим мумкин бўлган қийинчиликлардан хавотирга тушгандим. Шундай бўлса-да, ўзингни кўрсатиш учун ягона йўл машаққатли меҳнат эканини биламан. Бутун фаолиятим давомида шундай бўлган. Ҳозир ҳаммаси ўхшамоқда, бироқ мен эндигина йўлнинг бошидаман, - дейди Элдор Шомуродов.
Ўзбекистонлик форвард «Женоа» сафида ҳозирга қадар 12 та ўйинда қатнашиб, 2 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.
Аввалроқ Tuttosport нашри «Ювентус» ўзбекистонлик футболчига қизиқиш билдираётгани ва унга Альваро Моратанинг ўринбосари сифатида қараётгани ҳақида хабар қилганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар