2 469
Ҳабиб Нурмагомедов яна жанг қиладими? Унинг UFC президенти билан учрашуви тафсилотлари...
Фото: UFC
UFC’нинг енгил вазндаги чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов ҳамда ташкилот президенти Дэйна Уайт Абу-Дабида учрашув ўтказди. Дэйна Уайт учрашув қандай ўтгани ҳақида гапириб ўтди.
«Ҳабибнинг бошига жуда кўп нарса тушди: отасининг вафоти, Гэтжи билан жангдан олдин оёғидан жароҳат олиши. Ўшанда Ҳабиб билан ўзига келиб олиши учун танаффус олиш борасида келишиб олгандик.
Ҳабиб ўзи хоҳлаган барча нарсага эришди. Унинг қайтиши учун мотивация йўқ. Келаси ҳафта биз иккита топ жанг гувоҳига айланамиз: Конор Макгрегор Дастин Порьега қарши, Майкл Чендлер эса Ден Ҳукерга.
Агар ушбу йигитлар қандайдир феноменал нарса кўрсата олса, Ҳабиб қайтиш борасида ўйлаб кўришини айтди. Шунинг унга айни дамда Чарльз Оливейранинг ҳаракталари маъқул келаётган экан. Ҳабиб қайтиш учун сабаб кўрмаса, дивизион чемпионлигини ушлаб турмайди», — дейди Уайт.
Эслатиб ўтамиз, Ҳабиб Нурмагомедов 2020 йил 24 октябрида UFC 254 мусобақаси доирасида Жастин Гэтжини мағлуб этганди. Жанг тугаши билан Ҳабиб MMA’даги спортчилик фаолиятини якунлашини эълон қилганди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда