21:13 / 18.01.2021
2 291

Дастин Порье: «Мен Конордан кучлиман, буни жангда кўрасиз»

Дастин Порье: «Мен Конордан кучлиман, буни жангда кўрасиз»
Фото: Getty Images
Енгил вазн тоифасида ҳаракат қилувчи UFC жангчиси Дастин Порье (26-6) икки дивизион собиқ чемпиони Конор Макгрегорга (22-4) қарши кечадиган жанг ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

- "Охирги олти йил ичида мен кучлилар билан жанг қилдим, камар учун курашга қўшилдим. Бу вақт ичида, адашмасам, беш нафар собиқ чемпионни енгдим. Шу сабаб ҳозирда бошқача онларни бошдан кечиряпман. Мен Макгрегордан кучлиман. Буни жангда кўрасиз.

Аниқлик ва куч борасида Конор — UFC тарихидаги энг яхшилардан бири. У рақибларини нокаутга учратади, бироқ бу унинг грепплингда (яқин масофадаги жангда рақибни таслим этишга қаратилган жанг услуби — изоҳ «Дарё») ёмонроқ эканини англатмайди. Ҳа, уни таслим этишган, бироқ бу мен билан ҳам содир бўлган. У юқори даражадаги грепплингчи эканини биламан.

Ўзимни қулай ҳис қилишни, оғриқ сезишни хоҳлайман, иккимиз ҳам узоқроққа боришимизни ва ким нимага қодирлигини кўришни истайман
", - дейди Дастин Порье.

Эслатиб ўтамиз, Конор — Порье жанги 23 январь куни Абу-Дабида бўлиб ўтадиган UFC 257 мусобақасининг асосий воқеаси бўлади.
Бу Конор ва Порье ўртасидаги иккинчи жанг бўлади. 2014 йил бўлиб ўтган UFC 178 мусобақасида Конор рақибини нокаутга учратганди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Дастин Порье: «Мен Конордан кучлиман, буни жангда кўрасиз»