08:37 / 21.01.2021
2 109

Зидан мағлубиятдан сўнг нималар деди?

Зидан мағлубиятдан сўнг нималар деди?
"Реал" бош мураббийи Зинедин Зидан Испания кубогининг 1/16 финали доирасда "Алькояно"га қарши ўйиндаги мағлубиятдан сўнг ўз фикрларини билдирди.
"Биз ғалаба қозонишга ҳаракат қилдик. Йигитлар ҳам майдонда борини беришди. Бизда гол киритиш учун имкониятлар бўлди, баъзида эса бундай ҳолат рўй бериши мумкин. Испания кубогидан чиқиб кетиб, ноқулай вазиятга тушиб қолдик. Аммо футболчилар ҳаракат қилишди.

Жавобгарликни ўз бўйнимга оламан. Ўйинчилар ғалабага ҳаракат қилишди. Агар биз иккинчи голни кирита олганимизда барчаси бошқача кечарди. Аммо бу футбол. Уларнинг дарвозабони 2-3 та яхши сейвни амалга оширди.

Бундай лигадаги жамоаларни ютишимиз керак. Бўлиб ўтган иш шармандалик эмас. Бундай ҳолатлар бўлиб туради, эндиликда биз билан ҳам рўй берди. Биз ишлашда давом этамиз ва бу сабаб ақлимизни йўқотиб қўймаймиз
", - деди Зидан.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Зидан мағлубиятдан сўнг нималар деди?