Ўтган йилги мавсумда Беларусь чемпионатида Жасур Яхшибоев, Шаҳбоз Умаров ва Ҳумоюнмирзо Иминов тўп тепгани боис, бу мамлакатнинг олий лигаси бизга қадрдон бўлиб қолди. “Энергетик-БГУ” ва “Шахтёр” жамоалари шарафини ҳимоя қилган футболчиларимизнинг ҳар бири ўзбек футболи мактаби тарбияланувчиларининг салоҳияти юқори эканини намойиш қилди.
Айниқса, Жасур Яхшибоев “Шахтёр”нинг 15 йиллик танаффусдан сўнг, тарихда иккинчи бор чемпион бўлишига муносиб ҳисса қўшди. Беларусь чемпионатида ўзини ҳар томонлама кўрсата олган ҳамюртимиз янги мавсумда Европа Чемпионлар лигасида иштирок этишни кутмасдан, кучлироқ лигалардан жамоа излашга қарор қилди.
“Энергетик-БГУ” таркибида ўтган мавсумнинг барча – 30 та учрашувида майдонга тушган Шаҳбоз Умаров ишончли ўйинлари билан Беларуснинг энг қудратли клуби – БАТЭ эътиборига тушди. Борисовликлар “Энергетик-БГУ”га қарши ўйинда ўзбек футболчисининг қарийб 40 метрдан урган голидан кейин, уни ўз сафига қўшиб олишга қарор қилди. Гарчи Умаров БАТЭ билан ёзда шартнома имзолаган бўлса-да, келишувга кўра, борисовликлар жамоасига мавсумдан кейин қўшилди.
“Энергетик-БГУ”га ижара берилган “Пахтакор”нинг ёш ярим ҳимоячиси Ҳумоюнмирзо Иминов ҳам мухлислар олдида уялиб қолгани йўқ. У Беларусь олий лигасида саккизта учрашувда қатнашди.
Янги мавсумда ҳам Беларусь чемпионатини кузатишда давом этамиз. Чунки ушбу мамлакат чемпионлиги учун курашадиган жамоалар таркибида ўзбек футболчилари ўйнайди. Амалдаги чемпион “Шахтёр” Жасур Яхшибоев кетганидан кейин жамоага Бекободнинг “Металлург” клуби ҳужумчиси Шаҳзод Убайдуллаевни таклиф қилди. 22 ёшли футболчимиз бу йилги мавсумда легионер сифатида ўтказадиган бўлди.
Солигорскликлар Европа Чемпионлар лигаси муваффақиятли қатнашиш ва чемпионлик унвонини муносиб ҳимоя қилиш учун пухта тайёргарлик кўриш мақсадида Бирлашган Араб Амирликларида ўқув-машғулот йиғинини ўтамоқда. Ҳамюртимиз ҳам ҳозир БААдаги машғулотларда жамоа билан бирга.
Убайдуллаев жамоаси дастлабки ўртоқлик учрашувини 21 январь куни "Динамо" (Киев) жамоасига қарши ўтказади.
БАТЭ мавсумга Беларуснинг ўзида тайёрланяпти. Борисовликлар куни кеча “Нёман” жамоасига қарши ўтказилган илк назорат ўйинида 1:4 ҳисобида мағлубиятга учради. Кутилмаган натижада ҳайрон бўлган журналистлар жамоанинг янги бош мураббийи Виталий Жуковскийдан Шаҳбоз Умаровни ўйнатмагани ҳақида сўради.
- Назорат учрашувида Шаҳбоз Умаров кўринмади. Бу унинг асосий таркибдан жой кафолатланганини англатадими?
- Йўқ, вазият умуман бошқача. Шаҳбоз легионер. Бу учрашувда олдимизга қўйилган мақсад бошқа эди ва унинг майдонга туширишда ҳеч қандай мантиқ бўлмасди. Ҳали Умаров билан яхшироқ танишиб олиш имконияти кўп бўлади. Ҳаммасининг ўз мавриди бор. Ҳозир, олдиндан шошилинч хулоса қилмаган маъқул, - деди Виталий Жуковский.
Ўтган мавсумни иккинчи ўринда якунлаган БАТЭ ўқув-машғулот йиғинларининг кейингисини Туркияда ўтказади. Шаҳбоз Умаров ҳам янги жамоаси билан ушбу йиғинда иштирок этади. Борисовликлар Туркияга 27 январь куни жўнаб кетади ва бир ой мобайнида ўша ерда тайёргарлик кўради.
Март ойида бошланадиган Беларусь чемпионати олий лигасида чемпионлик учун кураш асосан “Шахтёр” ва БАТЭ ўртасида кечиши кутилмоқда. Биз эса, Шаҳбоз Умаров ва Шаҳзод Убайдуллаев ўртасидаги рақобатни кузатамиз. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда