Фото: Getty Images
Икки вазн тоифасида UFC собиқ чемпиони Конор Макгрегор 24 январь куни бўлиб ўтган UFC 257 мусобақасида Дастин Порьега қарши жанг олиб борди ва иккинчи раундда нокаутга учраб мағлуб бўлди. Жангдан сўнг ирландиялик яккакурашчи ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Узоқ вақт фаол бўлмагандим. Бир йилдан ошди. Оёқ зарбалари катта муаммо туғдирди. Мени 2021 йилда яна кўрасиз. Менга фаоллик керак. Оёққа туриш ва қайтиш керак, мен бу ишни қиламан. Бу зарбани қабул қиламан, бироқ бир қанча муддатдан кейин яна қайтаман.
Ҳозир вақтни оилам билан ўтказишни хоҳлайман, дам оламан ва кейин яна ишга киришаман», — дейди Конор.
Бу Порье ва Макгрегор ўртасидаги иккинчи жанг бўлди. 2014 йилда Конор рақибини биринчи раунддаёқ нокаутга учратганди.
Макгрегор сўнгги бор 2019 йилнинг 19 январида Дональд Серронега қарши жанг қилган ва унда 40-сониядаёқ рақибини нокаутга учратганди. Порье эса июнь ойида Ден Ҳукерни мағлуб этганди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда