Бош вазир ўринбосари, туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Мадрид шаҳрига хизмат сафари давомида «Атлетико Мадрид» футбол клуби раҳбарияти ва мутасаддилари билан учрашиб, ҳамкорликка доир музокаралар олиб борди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
«Атлетико Мадрид» футбол клуби вице-президенти Иниго Азнар Ўзбекистонда футбол академиясини ташкил этиш ва клуб имкониятларидан келиб чиқиб, мамлакатимизнинг туризм салоҳияти тарғиботида ҳамкорлик қилишни таклиф қилди.
«Атлетико Мадрид» клуби раҳбарияти тез орада Ўзбекистон томонига тижорий таклиф юборишини, томонлар ўзаро келишувга эришган тақдирда, клуб мутасаддилари Ўзбекистонга ташриф буюришини маълум қилди.
Яқинда Бош вазир ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов Испанияга ташрифи доирасида қирол Филипп VI қабулида бўлгани ҳақида хабар бергандик. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди
Пентагон раҳбари Хитойни АҚШнинг асосий рақиби деб атади
Рассом оддий нарсалардан сеҳрли ва қизиқарли санъат асарлари яратмоқда
Хоакин Бакли "қаттиқ" жангчи. Бироқ Нурсултон Рўзибоев...
Надаль Мадриддаги мағлубиятига эмоционал тарзда муносабат билдирди
Жасур Абдураимов: "Олимпиадага чиққанимиз ортидан рақибларнинг бизга нисбатан ҳурмати ошади"
Украина камикадзе дронлари Белгород вилоятидаги аҳоли пунктларига ҳужум уюштирди
Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди?