Россия премьер-лигасида ўтган ёзнинг энг шов-шувли воқеаларидан бири сифатида 18 ёшли ярим ҳимоячи Жасур Жалолиддиновнинг “Бунёдкор”дан Москванинг “Локомотив” жамоасига трансфер қилинганини айтиш мумкин.
Кейинчалик, Юрий Белоус бошчилигида амалга оширилган трансфердан фақат агентлар фойда кўргани маълум бўлди. “Локомотив” ҳали суяги қотмаган ёш футболчи учун бир миллион евро атрофида харажат қилганди. Яқинда бу сумманинг катта қисми агентлар чўнтагига бориб тушгани ошкор бўлди. Юрий Белоус мавзуга ойдинлик киритишни истамади. Жасурнинг трансфери борасидаги саволларга доим мужмал жавоб бериб келади.
Хуллас, “Локомотив” ўзбекистонлик легионер билан 5 йиллик шартномага имзо чекканига қарамай, ундан фойдаланишга уриниб ҳам кўрмади. Қизиғи, Юрий Белоус Москвага келаётган “ўзбек Месси” амалда москвалик “темирйўлчилар” сафида ўйнаган Европа чемпиони Жоау Мариудан кучли эканини ва яқин келажакда “Локо”нинг асосий етакчисига айланишини таъкидлаб, ҳамманинг этиборини Жалолиддиновга қаратди.
“Локомотив” легионерларга қўйилган лимитни сабаб қилиб, Жасурни премьер-лига ўйинларига қўймади. Октябрда эса, уни “Тамбов”га мавсум охиригача ижарага бериб юборди. Тамбовликлар ҳам ўзбекистонлик легионерга премьер-лигада дебют қилиш имконини тақдим қилгани йўқ. Мана энди “Тамбов” бош директори Ольга Коновалова ҳам Жалолиддиновнинг ижара шартномаси бекор бўлганини маълум қилди.
Шунингдек, “Локомотив”нинг собиқ президенти Николай Наумов Жасур Жалолиддиновнинг трансферини танқид қилди.
- Жасур Жалолиддиновнинг трансферига боғлиқ саволларни ўша даврдаги клуб президенти Василий Кикнадзега бериш керак. Менинг назаримда, бу футболчининг агенти таклифига кўра, клуб раҳбариятининг ўйламасдан амалга оширган трансфери. Катта эҳтимол билан, Юрий Белоус футболчининг зўрлигини айтган ва ҳеч ким уни кўрикдан ўтказмаган. Шунинг учун ҳам Белоус ва Кикнадзедан бу трансфер нима асосда ҳал қилинганини сўраш керак. Селекционер мутахассислардан ҳеч ким уни кўрмаган ва кейин уни зўрлигини, ўзбек “Мессиси” эканини таъкидлашга тушишди.
Бизга бунақа “Месси”ларнинг кўпини олиб келишади ва улар учун катта сумма беришимиз кераклигини уқтиришади. Аслида футболчи олишдан олдин унинг имкониятларини кўрикдан ўтказиш керак. Шундай қилмаса, трансфер катта хато бўлиб чиқади. Жасурнинг трансфери замирида агентларнинг катта гонорари ётганини биламан.
Тўғрисини айтганда, бу Жалолиддиновни ҳақиқий Месси, деб ҳисоблаган икки кишининг трансфери бўлиб чиқди. Мавҳум вазият ва буни чуқурроқ ўрганиб чиқиш керак, - деди Николай Наумов.
Айни пайтда, Жасур Жалолиддинов юртимизда бўлиб, “Бунёдкор” машғулотларида спорт формасини ушлаб туриш учун шуғулланмоқда. Афсуски, “Локомотив”да Жалолиддиновга эҳтиёж йўқ. Легионеримиз қишки ўқув-машғулот йиғинларига ҳам таклиф этилмаган. Унинг агенти Юрий Белоус унга янги жамоа топишга уринаётган кўринади. Россиялик мутахассис яқинда ҳам Жасур “Тамбов”дан кетиши ва унга хориждан аниқ таклифлар бўлаётганини таъкидлаган эди.
Ҳозирча, бу гапнинг биринчи қисми ўз тасдиғини топди. Яъни, Жасур Жалолиддинов “Тамбов”дан кетди. Энди ваъданинг иккинчи қисми қачон амалга ошишини вақт кўрсатади. Унгача, Жасур Жалолиддинов футбол ўйнашни унутиб қўймаса бўлди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
БАА ўзбекистонлик ҳайдовчиларни иш билан таъминлашни режалаштирмоқда