Катта шов-шув билан “Бунёдкор”дан “Локомотив”га ўтиб, москваликлар билан беш йиллик шартнома имзолаган Жасур Жалолиддиновнинг шартномаси беш ойда барбод бўлди. Россиялик мутахассислар ва журналистлар бу трансферни фақат агентлар манфаатига хизмат қилганини таъкидламоқда.
Маълумотларга қараганда, ушбу трансфер бошида турган Юрий Белоус ёш ярим ҳимоячининг имкониятларини ўрганиш учун Россиядан беш марта келган экан. Футболчининг ўзи эса, карантин туфайли анчагача Москвага бора олмаган.
“Локомотив”нинг ўша пайтдаги раҳбари Василий Кикнадзе қалин дўсти Белоусга Жасурга асосий таркибда жой йўқлигини ва у олинган тақдирда ҳам ижарага бериб юборилишини айтган. Бироқ, Кикнадзе атрофидаги 3-4 киши Жасурни мақтаганидан сўнг, раҳбар уларга ишонган ва шартномага розилик берган.
Жасурнинг ўзи кумирлари бўлган Миранчуклар билан бирга ўйнашни орзу қиларди. Лекин бу амалга ошмади. Жалолиддиновнинг Россия U-19 терма жамоасига қарши ўтказган назорат учрашувидаги ўйини москвалик мутахассисларни умуман қониқтирмади.
Хуллас, кейинги воқеалардан ҳамманинг хабари бор.
Аслида “Локо” раҳбари Кикнадзени бу трансфердан кўпчилик қайтаришга ҳаракат қилгани энди ошкор бўлмоқда. Лекин у 30 йиллик қадрдон дўсти Белоусга қаттиқ ишонган. Чунки Белоус бошқараётган Soccer Career консалтинг агентлиги иқтидорли футболчилар билан ишлайди. Маълумотларга кўра, Белоус 12 нафар ўзбек футболчиси билан шартномага эга. Жасурнинг трансфери билан ҳам айнан унинг шахсан ўзи шуғулланган.
Sports.ru тарқатган маълумотларга кўра, “Локо” спорт директорининг собиқ ўринбосари Андрей Лосюк, клуб академияси собиқ директори Владимир Кузьмичев Кикнадзени бу трансфердан қайтариб, Белоус уни алдаётганини тўғридан-тўғри юзига айтишган. Раҳбар уларни эшитишни истамади ва трансферга буйруқ берди.
Гарчи Белоус Кикнадзега Жасурнинг келишини бош мураббий Марко Николич маъқуллаганини айтган бўлса-да, “Чемпионат” нашрига кўра, бу трансфер бош мураббий билан келишилмаган. Натижа Николич ўзбек футболчисини умумий машғулотларга яқинлаштирмаган экан. Марконинг ўзи эса, Жасурни яхши билишини таъкидлаб, бу маълумотларни инкор қилган.
Кейинроқ маълум бўлишича, Николич раҳбариятдан Слободан Райкович ва Франсуа Каманони олиб келишни сўраган, Кикнадзе бунинг учун у Жалолиддиновнинг келишига розилик бериши кераклигини уқтирган ва бунга эришган ҳам.
Николич Жасурнинг Россия ёшлар терма жамоасига қарши ўйинини кўриб, уни асосий таркибга киритмасликка қарор қилди. Кикнадзе эса, Белоуснинг бу трансферидан норози бўлди ва икки дўст шунинг ортидан уришиб ҳам қолди.
“Локомотив” 18 ёшли ярим ҳимоячи трансфери учун бир миллион евро атрофида харажат қилди. Шундан, 130 минг евро “Бунёдкор” ҳисобига келиб тушди. 850 минг еврони агентлар олди. Бу масалага Белоус аниқ жавоб бергани йўқ.
Хуллас, Жасурнинг Россиядаги беш ойлик фаолияти умумун муваффақиясиз чиқди. Ниҳоят, ҳамюртимиз ўзига имкон бермаган клуб билан ҳамкорликни тўхтатди. Бу ёғига Белоус Жасурга марказий Европа, араб мамлакатлари ва Испания Сегундасидан таклифлар бўлаётганини ва айни пайтда улар билан музокара ўтказишга имкон борлигини . Кўрамиз, бу гал россиялик мутахассис қандай йўл тутаркин... “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
БАА ўзбекистонлик ҳайдовчиларни иш билан таъминлашни режалаштирмоқда