18:18 / 29.01.2021
1 924

Машариповга яхширок таклиф бор эди ёхуд унга қайси жамоалар қизиқди?

Машариповга яхширок таклиф бор эди ёхуд унга қайси жамоалар қизиқди?
Бугун сайтимиз орқали "Пахтакор" ярим ҳимоячиси Жалолиддин Машарипов фаолиятини БААда давом эттиришини маълум қилдик.
Уни кутилганидек Саудия Арабистонининг "Ан Насср" клуби тошкентликлардан трансфер қилди. Бироқ саудияликлар легионерлар лимити туфайли ҳамюртимизни БАА "Шабаб Ал Аҳли" клубига ижарага берди. Машарипов яна бир юртдошимиз Азиз Ғаниев тўп тепадиган жамоада ижарада ўйнайди.

Шунингдек, Саудия Арабистонининг "Goal" нашри Жалолиддинга мамлакатнинг яна бир жамоаси "Ал Аҳли" ҳам қизиқиш билдирганини маълум қилди. Бироқ "Ан Насср" Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси билан битим тузгач, уни ўзи иштирок этаётган лигадаги рақобатчиларидан бирига беришдан кўра бошқа чемпионат вакилиги юборишни афзал билган кўринади.

Ҳар ҳолда Жалолиддин Машарипов Саудия Арабистони чемпионатида ўйнагани яхши эди. Тўғри, араб жамоаларининг молиявий ҳолати бир-бирига яқин. Бироқ даража жиҳатидан олиб қаралганда, БААдан кўра Саудия биринчилиги кучлироқ саналади. ОЧЛда ҳам саудияликлар узоқроққа боради ёки чемпион бўлади. БАА футболида ҳам охирги пайтларда катта ўсиш кузатилмоқда. Ички чемпионат ва терма жамоа кучайган. Бироқ танловга келганда Саудия Арабистони турган томоннинг тоши оғирроқ келади.

Ҳар ҳолда ҳамюртимиз БААда узоқ қолиб кетмайди. Чунки уни "Шабаб Ал Аҳли" 5 ойга ижарага олган. Шундан сўнг у "Ан Насср"га қайтади.

Агарда ушбу трансферлар ҳал этилмаганда, Машарипов Қатарга йўл олиши мумкинлигини бир неча кун аввал маълум қилгандик. Албатта, бу вариант охирги қадам сифатида кўрилгани, барча жиддий таклифлар ўхшамаса, амалга ошиши мумкинлигини ёзгандик.

Шунингдек, тасдиқланмаган хабарларга кўра, ҳамюртимиз Туркия клубида фаолиятини давом эттириши борасида гап-сўзлар урчиганди. Аммо қайси жамоадан таклиф ёки қизиқиш борлиги айтилмаганди. Анча аввалроқ эса Машариповга Туркиянинг "Трабзонспор" клуби бефарқ эмаслиги ва уни ўз сафига қўшиб олиш учун таклиф тайёрлаганини кўпчилик яхши билади. Бироқ...

Ўтган йили ёзда УЕФА "Трабзонспор" бир йил муддатга қитъа миқёсидаги энг нуфузли турнирлар – Чемпионлар лигаси ва Европа лигасидан четлатилганини эълон қилди. Маълумотларга қараганда, УЕФАнинг клубларни молиявий назорати бўйича палатаси турк клуби томонидан молиявий фэйр-плей бузилганини фош этган.

2016 йилнинг май ойида УЕФА ва “Трабзонспор” ўзаро дўстона келишувга эришиб, унга кўра, туркияликлар қатор мажбуриятларни бажариши лозим эди. Акс ҳолда, жамоани қитъа миқёсидаги мусобақалардан четлатиш чораси қўлланиларди. Амалда шундай бўлиб чиқди. “Трабзонспор” УЕФА талабларидан бирини бажара олмади. Жамоа 2020/2021 ёки 2021/2022 йилги мавсумлардан қай бирида Чемпионлар лигаси ёки Европа лигасига йўлланма олса, мусобақани ўтказиб юборишга мажбур бўлади.

Ўз-ўзидан шунда туркияликларнинг Машариповга қизиқиши сўнди. Якунда узоқ чўзилган музокаралардан сўнг ҳамюртимиз Саудиянинг "Ан Насср" клубига ўтди.

Булар Машарипов атрофида содир бўлган воқеалардир.

Бекзод Исаев

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Машариповга яхширок таклиф бор эди ёхуд унга қайси жамоалар қизиқди?